Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канадада эчки билан болани адаштириб қўйишди

Канадада эчки билан болани адаштириб қўйишди

Фото: «Russianweek.ca»

Канаданинг Оттава шаҳри яқинида эчкининг маъраши билан боланинг йиғисини адаштириб қўйишди, деб ёзади «CTV News».

Хабарга кўра, воқеа 27 январь куни содир бўлган. Оттава полициясига шаҳар аҳолисидан боланинг йиғлаб ёрдам чақираётганини эшитгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Полициячилар воқеа жойига етиб боришган, бироқ ҳеч кимни топишолмаган.

Шундан сўнг улар қўшниларни сўраб-суриштиришга қарор қилишади. Маълум бўлишича, «дод-фарёд» манбаи боши деворга тиқилиб қолган қўшниларнинг эчкиси экан.

«Эчкининг маъраши боланинг йиғисига ўхшашини билиб олдик», — дейди полициячи Эми Гагнон.

Шунга қарамай, у шаҳар аҳолисини нохушликни сезган заҳоти полицияга мурожаат қилишга чақирди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг