Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камчатка қишлоқларини вулқон кули қопламоқда

Камчатка қишлоқларини вулқон кули қопламоқда

Камчатканинг Ключи қишлоғида Шивелуч вулқонининг отилишидан ёпирилган  кул сўнгги 60 йилдаги энг кучлиси бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ бўлимининг вулқонология ва сейсмология институти маълум қилди.

«Шивелучга энг яқин аҳоли пункти бўлган Ключида шундай катта миқдордаги кулнинг тушиши охирги марта 1964 йилда қайд этилган. Тахминан 8,5 см қалинликдаги кул қатлами аллақачон тушиб бўлган ва кул тушиши давом этмоқда», деди институт директори Алексей Озеров.

Аввалроқ Уст-Камчатский вилояти раҳбари Олег Бондаренко Шивелуч вулқонининг отилиши бошланганини маълум қилганди. Вулқондан бир неча юз километр радиусда осмонни кул булути қоплаган.

Мутахассислар кул булутининг Петропавловск-Камчатский ва Камчатканинг яна тўрт туманига тарқалиши эҳтимолини қайд этишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг