Калифорнияда ёнғин туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
АҚШнинг Калифорния штатида давом этаётган ёнғин туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди, дея хабар беради «Haber7».
Чоршанба, 25 июль куни Жанубий Калифорнияда содир бўлган, кеча Шимолий Калифорнияга ҳам ўтган ёнғин икки кишининг умрига зомин бўлди.
Калифорния мэри Жерри Бровн штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Шимолий Калифорниядаги ёнғинларда бир нафар ўт ўчирувчи ва булдозерчи ҳалок бўлган. Табиий офат ҳудудидаги 65 та иншоот жиддий зарар кўрди. 178 километрлик майдонни қамраб олган оловнинг афақт 3 фоизигина назорат остига олинди.
Шу пайтгача Кесвик шаҳрини домига олган олов энди 91 минг нуфусга эга Реддинг шаҳрига хавф соляпти.
Олти минг киши мажбурий тарзда эвакуация қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter