Калифорния ўрмонларидаги ёнғинларда 48 нафар киши ёниб кетгани айтилмоқда
АҚШнинг Калифония штатидаги ёнғинларда жами 48 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда Бьютт Кори Хоне округи шерифи маълумотларига асосланиб, KSBY телеканали хабар берган.
Шерифнинг сўзларига кўра, Парадайз округида яна олти нафар инсоннинг танаси топилган. Телеканал ахборотига бўйича ёнғиннинг 35 фоизи бартараф этилган. 8,8 минг уй-жой ва бинолар талофат кўрган, 52 минг киши эса эвакуация қилинган. Ёнғинга курашишда 5,6 минг ўт ўчирувчи жалб этилгани айтилмоқда.
Аввалроқ, қурбонлар сони 31 тага етгани ва президент Трамп штатда фавқулодда ҳолат эълон қилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter