Кобулдаги портлашда қурбон бўлганлар сони ҳақида маълумот берилди
Кеча, 11 январ куни Кобулда Ташқи ишлар вазирлиги қаршисида теракт содир этилгани ва қурбонлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Қатор ОАВларда ҳодиса қурбонлари сони 20 дан ошгани яраланганлар сони 27 киши экани айтилмоқда.
Кобул полицияси матбуот котиби Халид Задран берган якуний маълумотларга кўра эса портлаш натижасида 5 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган, бир неча киши жароҳат олди.
«Ислом амирлиги мусулмонларга қилинган бу мақсадсиз ва қўрқоқларча ҳужумни қоралайди ва Худо хоҳласа, айбдорлар топилиб, улар жиноятларига яраша жазо берилади», – деб ёзади Халид Задран.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter