Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жуда кўп соатлар ва мотоцикл: Киев шаҳри ҳокими Кличко солиқ декларациясига яна нималарни қўшди?

Жуда кўп соатлар ва мотоцикл: Киев шаҳри ҳокими Кличко солиқ декларациясига яна нималарни қўшди?

Фото: «Громадське»

Украина коррупциянинг олдини олиш миллий агентлиги сайтида Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг электрон декларацияси пайдо бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент» ёзмоқда.

Ҳужжатда Кличконинг Киевдаги иккитаси квартираси: бири — 251,8 кв. м., иккинчиси — 43,6 кв.м., рафиқасининг Лютеждаги уйи (785 кв.м.) ва ўша ҳудуддаги ер майдони (2500 кв.м.) кўрсатилган.

Кличконинг жуда кўп соатлари бор экан: «Jacques Murray & Co» француз антиквар мармар соати, эркаклар соатлари — «IWC», «Mont Blanc», уч дона «Frank Muller» қўл соати», нархи 960 минг гривналик (35,8 минг АҚШ доллари) «Yamaha» рояли. Хотинининг тақинчоқлари «Van Cleef & Arpels», «Bvlgari», «Tiffany», «Piaget» брендлари томонидан ишлаб чиқилган, қолаверса, «Hublot», «Van Cleef & Arpels», «Bvlgari» маркали қўл соатлари бор.

Декларацияга Киев шаҳри мэри рафиқасининг «Toyota Sequoia», «Land Rover» автомашиналарини, ўзининг «Fine Custom Puncher 8.125-4» мотоцикли ва  «Ironhorse Widebody» прицеп-платформасини киритган. Декларацияда 2018 йилда кўрсатилган тўққизта велосипед йўқ.

Кличко Украина миллий олимпия қўмитасининг пул шаклида бўлмаган 1614 гривналик совғаси ва «қўшимча берилган» 1883 гривнасини ҳам декларацияга киритишни унутмади. Каттароқ суммани эса «Deutsche Bank AG» пул маблағлари бошқарувидан олган, буям хатга тушган — 697 014 гривна.

Киев шаҳри мэри ўтган йили 318 599 гривна (11,89 минг доллар) маош олган.

Мэрнинг банклардаги ҳисобларида 67 189 гривна, 14 доллар бор, нақдидан эса 24 200 евро, 13 200 доллар сақлаяпти, учинчи шахсларга эса 8 211 773 евро ҳамда 553 900 долларни қарзга берган.

Кличко номоддий активлар бўйича хизматларга харжланган 918 540 гривнани ҳам декларацияда кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, Виталий Кличко Киев шаҳри ҳокимлигига иккинчи муддатга ҳам номзодини қўймоқчи. Украинадаги ҳозирги сиёсий вазият «шаффоф ҳоким» фойдасига ўйнашини англаш қийинмас.


P.S.: Ўзбекистонда 2020 йил охирига қадар, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими яратилиши ҳақида Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берган эди.     

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг