Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жириновский коронавирус ҳақида: «Хитоймас, Ўрта Осиё мамлакатлари хавфлироқ»

Жириновский коронавирус ҳақида: «Хитоймас, Ўрта Осиё мамлакатлари хавфлироқ»

Фото: «Kremlin.ru»

ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский дунёда коронавирус тарқаб бораётган шароитда Марказий Осиё мамлакатлари учун Россия чегараларини ёпиш таклифини киритди. Унинг айтишича, бу борада ҳатто Хитой ҳам унча хавфли эмасмиш.

«Биз учун ҳатто Хитойнинг ўзи ҳам бунчалик хавфлимас — у ерга кирган ҳам, чиққан ҳам қаттиқ текширилади, ўрта осиёлик қўшниларимиздан эса қўрқиш керак. Уларнинг тиббиёти ҳам, назорати ҳам яхшимас, аммо фуқаролари тинмай Хитойга ва Россияга қатнайди. Шунинг учун ҳам худди Хитой билан бўлгани каби Ўрта Осиё мамлакатлари билан ҳам чегараларни ёпишишимиз шарт», — деб ёзди Жириновский телеграм-каналида.

Жириновский бу ўлкалардан миграцияни тўхтатиш лозимлигини ҳам қистириб ўтди. Унинг таъкидлашича, Россия иқтисодиётига жабр бўлади, аммо одамлар омон қолади.

Маълумот учун: рус сиёсатчиси Владимир Вольфович Жириновский 1946 йилда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида туғилган.

Ўзинг кимсан дейдиган одам йўқ...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг