Жазоирда 20 йил деганда президент алмашиши мумкин
Жазоирни 20 йилдан бери мунтазам бошқариб келаётган Абдулазиз Бутефликанинг тўртинчи беш йиллик президентлик муддати 2019 йилнинг апрелида ўз ниҳоясига етади. Давлатнинг янги раҳбарлигига сайлов 18 апрель кунига белгиланган. Президент Бутефлика сайлов комиссиясини чақириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
81 ёшли Бутефлика президентликка қайта сайланиш хоҳишини билдирганича йўқ, аммо унинг Миллий озодлик фронти партияси Бутефликани номзодлар рўйхатига киритиш ниятида.
Президентликка 45 кун давомида бошқалар ҳам ўз номзодларини қўйишлари мумкин, мабода янги номзодлар орасидан кимнингдир омади чопиб қолса, 1999 йилдан бери илк маротаба Жазоирда ҳукумат алмашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter