Жазоир суди жосусларга ҳукм чиқарди
Жазоир суди Исроил учун жосуслик қилиш айби билан қўлга олинган 8 нафар африкаликдан бир кишини ўлим жазосига маҳкум қилди. 7 нафарининг ҳар бирига 10 йилдан қамоқ ҳамда 8 минг АҚШ доллари миқдорида жарима жазоси тайинлади. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Жазоир жанубидаги Гарда вилояти суди маъмуриятининг айтишича, жосусларнинг бири либериялик, қолганлари Мали ва Гвинеядан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter