Жастин Трюдо Канада бош вазири лавозимини сақлаб қолди
Канада бош вазири Жастин Трюдо учинчи марта ҳукумат раҳбари лавозимини сақлаб қолди. CTV News хабарига кўра, 9 декабр куни амалдаги ҳукуматга ишончсизлик вотуми эълон қилиш таклифини парламентнинг фақат 152 нафар депутати қўллади, 180 нафари эса қарши овоз берди.
«Консерваторлар етакчиси Пьер Пуальеврнинг либерал камчилик ҳукуматини ишончсизлик вотуми йўли билан ағдаришга сўнгги уриниши муваффақиятсизликка учради. «Янги демократик партия» аъзолари бунга қаршилик қилди», — дейилади хабарда.
Жастин Трюдо (1971 й.т.) 2015 йилнинг 4 ноябридан буён Канада бош вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter