Жанубий Кореяда мажбурий вакцинациядан сўнг 13 киши вафот этди
Жанубий Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги гриппга қарши мажбурий вакцинациядан сўнг 13 киши вафот этгани ҳақида хабар берди. Департамент ушбу маълумотни бугун, яъни 22 октябрь куни эълон қилди.
Таъкидланишича, дастлабки ўлим ҳолати 16 oктябрь куни Инчхон шаҳрида қайд этилган: 17 ёшли ўқувчи вaкцинациядан кўп ўтмай ҳаётдан кўз юмган. Сўнгра шунга ўхшаш ҳолат Сeул, Кенгидо прoвинцияси ва бошқа ҳудудларда ҳам кузатилган. Вафот этганларнинг аксарияти — кекса ёшдаги кишилар, деб ёзади ТАСС.
Шифокорларнинг маълум қилишича, камида олтита ҳолатда тергов жараёнида вакцинация билан одамларнинг ўлими ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланмаган. Энг кенг тарқалган нохуш таъсирларидан бири бўлган анафилактик шок эҳтимоли текширилганда манфий натижа кўрсатган. Устига-устак, вакциналарда токсик моддалар топилмаган.
Шу муносабат билан мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бу йил COVID-19 пандемияси фонида мажбурий амалга оширилаётган гриппга қарши вакцинацияни тўхтатишга асос йўқлигини айтмоқда.
Аввалроқ ҳукумат Жанубий Кореяда гриппга қарши тахминан 5 млн доза вакцина нотўғри сақлангани боис бузилган бўлиши мумкинлигини аниқлашганди. Бироқ бу уларнинг сифати ва самарасига таъсир қилмаган деган қарорга келишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter