Жанубий Корея суди президентни ҳибсга олишга ордер берди
Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун ордер берди.
Одатда, ҳибсга олиш ордери чиқарилган кундан бошлаб бир ҳафта давомида амал қилади. Юн Сок Ёлга нисбатан ҳам қидирув эълон қилинди. Коррупция амалиётларини тергов қилиш бошқармаси тез орада ордерни амалга ошириш учун чоралар кўриши кутилмоқда.
Юн Сок Ёл амалдаги давлат раҳбари сифатида, гарчи у вақтинча четлатилган бўлса ҳам, Президент хавфсизлик хизмати ҳимоясидадир. Шу сабаб хавфсизлик ходимлари президентни ҳибсга олишга қаршилик кўрсатиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.
Президентнинг адвокати аллақачон норозилик билдирди ва ордерни «ноқонуний» деб атади.
Давлат раҳбари 18, 25 ва 29 декабр кунлари сўроққа келиш талабларини эътиборсиз қолдирди. Шунингдек, у почта орқали расмий хабарномаларни қабул қилишдан бош тортган, келмагани сабабини тушунтирмаган ва фақат ҳибсга олиш учун ордер чиқарилгандан кейин адвокатга мурожаат қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter