Жанубий Корея разведка хизмати раҳбари истеъфо берди, унинг ўринбосарлари ишдан бўшатилди
Миллий разведка хизмати раҳбари Ким Кё Хённинг истеъфога чиққанини эълон қилди. Yonhap ахборот агентлиги бу қарорни кутилмаган деб атаган.
«Reuters»га кўра, Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл мамлакат миллий хавфсизлик хизмати етакчисининг истеъфосини қабул қилган. Бундан ташқари, разведка хизмати раҳбарининг икки ўринбосари ҳам ишдан бўшатилган.
«Ҳокимият алмашинуви даврида Ким Кё Хён хавфсизлик соҳасида асосий разведка хизмати сифатида миллий разведка мақомини мустаҳкамлади. У дўст давлатларнинг разведка идоралари билан ҳамкорлик тизимини яратишга ҳаракат қилди», — дейилади президент администрацияси изоҳида.
Президент Хон Чан Вонни миллий разведка хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаган, у «бир муддат» разведка директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлайди. Хван Вон Чжин иккинчи ўринбосар лавозимига тайинланган.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл яқинда Буюк Британия ва Францияга амалга оширган сафаридан қайтди. 25 ноябрь куни Ким Мён Су Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари этиб тайинланди. Октябрь ойининг бошида мамлакат мудофаа вазири алмашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter