Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Жанубий Корея терговчилари иккинчи уринишда президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олишди, деб хабар берди BBC.
Худди 12 кун илгари бўлгани каби бу сафар ҳам ҳукуматдан четлатилган президент қароргоҳидаги кўп соатлик қарама-қаршиликдан сўнг, ниҳоят терговчилар уни Коррупцияни тергов қилиш бюросига олиб боришди.
Юн сал аввал видеомурожаат қилиб, ҳибсга олинишини ҳамон ноқонуний ҳисоблашини, бироқ қон тўкилишининг олдини олиш учун терговчилар ва полицияга бўйсунишга қарор қилганини айтган.
2024 йил декабр ойи бошида Жанубий Корея президентининг мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга уриниши муваффақиятсизлика учраган, шундан сўнг парламент уни исён уюштиришда айблаб, давлат раҳбарига импичмент эълон қилганди.
Юн президентлик вазифасини бажаришдан 14 декабрда (парламент импичментга овоз берганидан кейин) четлатилди, бироқ уни лавозимидан кетказиш учун импичментни Конституцион суд ҳам тасдиқлаши шарт. Суд қарори чиқмас экан, Юн Сок Ёл расман президент бўлиб қолаверади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter