Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея илк фазовий ракетасини учирди — «Уддалаб бўлмас топшириқ»

Жанубий Корея илк фазовий ракетасини учирди — «Уддалаб бўлмас топшириқ»

Фото: API / Yonhap

Бугун, 21 октябрь санасида Жанубий Корея ўзининг илк ракета-ташувчиси — «Нури» (KSLV-II)ни фазога учирди. Пойтахт Сеулдан 470 километр жанубдаги Кохинда жойлашган «Наро» космодромидан ракетага берилган старт телевидение орқали жонли эфирга узатилди.

Корея Республикаси бу ракетасини ясашга 2010 йилдан киришган. «Нури» таржима қилинганда бизни қуршаб турган «дунё» маъносини англатади. 200 тоннали ракета орбитага 1,5 тоннагача бўлган йўлдошларни олиб чиқишга мўлжалланган.

Ракета стартидан сал ўтиб Корея Республикаси президенти баёнот берди.

«Афсуски, мақсадга тўлиқ эришилмади», — президентнинг сўзларини келтирмоқда «Yonhap» агентлиги.

«Ракетани 700 километргача баландликка учира олганимиз муҳим, албатта, фазо янада яқинлашди. Бироқ йўлдош макетини орбитага чиқариш уддаланмаган топшириқлигича қолди», — деди Мун Чжэ Ин.

Таъкидлаш керакки, тараққиётнинг ҳар жабҳасида шимолдаги қўшнисидан ўзиб кетган Жанубий Корея фазони забт этиш борасида анчайин ортда қолмоқда. Шимолий Корея 2012 йилнинг декабрь ойида «Инха-3» ракетаси ёрдамида «Кванмёнсон-3» йўлдошини орбитага олиб чиқишни уддалаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг