Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Европа аҳолиси аномал иссиқдан огоҳлантириляпти

Жанубий Европа аҳолиси аномал иссиқдан огоҳлантириляпти

Африкадан Жанубий Европага кучли иссиқлик тўлқини кириб келади. Бу ҳақда euronews нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, Шимолий Африкадан эсаётган шамол олиб келадиган иссиқ ҳаво оқими Жанубий Европани қамраб олади. Бу, айниқса Италия ва Болқон давлатларида кучли сезилади.

Айни пайтда Италиянинг саккизта шаҳри аҳолиси эҳтимолий иссиқ ҳароратдан огоҳлантирилмоқда.

Метеорологларнинг таъкидлашича, бу йил рекорд даражадаги иссиқ бўлиш хавфи бор ва Сицилияда 2021 йилда қайд этилган 48,8 даража ҳарорат янгиланиши мумкин.

Ўтган ҳафта 40 даража иссиқ туфайли Греция расмийлари Акрополни зиёратчилар учун ёпишга мажбур бўлган эди. Туркияда соҳилларида эса ҳаво ҳарорати мавсумий меъёрдан 12 даража юқори бўлган. Шимолий Македония аҳолиси ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли уйларини тарк этмасликка чақирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг