Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жала туфайли Пекиндаги сайёҳлик объектлари ёпиб қўйилди

Жала туфайли Пекиндаги сайёҳлик объектлари ёпиб қўйилди

Фото:«AP»

Пекин маъмурияти айни пайтда давом этаётган кучли жала туфайли 168 та табиий, архитектура ва сайёҳлик объектини ёпиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Нововсти» хабар бермоқда.

Ёпилган объектлар рўйхатида Буюк Хитой девори, шунингдек, Мутян ва Симатай участкалари ҳам бор.

Пекинда хавфнинг «сариқ» ҳолати эълон қилинди.

Пекин маъмурияти шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни тоғли ҳудудларга, дарё бўйлари ва қирғоқларга бормасликка ҳамда ўша жойларга, кўприк остиларига  автомобилларини қўмасликка чақиряпти.

Бугун эрталаб Пекиннинг Файньшань туманида тоғ қулаган. Тошлар тушиши туфайли йўлларда автомобиль ҳаракати тўхтатилган.

Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг