Италияда «Каморра» мафиясини бошқаришда айбланаётган аёл қўлга олинди
Италия полицияси Рим аэропортида «Каморра» мафияси раҳбари сифатида гумон қилинаётган Кампино Мария Лисардини ҳибсга олди. Бу ҳақда La Reppublica нашри хабар бериб ўтди.
Аниқланишича, аёл Испанияга учишни режалаштирган бўлган. У бир қатор товламачилик, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Лисарди илгари судланган бўлиб, 8 йиллик қамоқдан кейин 2009 йилнинг декабрида озодликка чиқарилган эди.
Эътиборли томони, кенг миқёсли иқтисодий инқирозга олиб келган коронавирус пандемияси даврида Италиядаги мафия тузилмалари кичик ва ўрта бизнесга молиявий ёрдам бера бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter