Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италия ўз фуқароларидан Россияни тарк этишни сўради

Италия ўз фуқароларидан Россияни тарк этишни сўради

Фото: Getty Images

Италия элчихонаси ватандошларидан, агар бу ерда бўлиш алоҳида эҳтиёж билан боғлиқ бўлмаса, Россияни тарк этишни сўради. Мурожаат дипмиссия сайтида эълон қилинди.

Мурожаатда Россиядан Италияга ва бошқа мамлакатларга парвоз қилиш имкониятлари пасайиб бораётгани айтилган. Россиядан қўшни давлатларга ўтиш ҳам қийинлашди, деб огоҳлантиришди дипломатлар ўз ватандошларини.

Кеча, 28 сентябр куни АҚШнинг Москвадаги элчихонаси америкаликларни зудлик билан Россияни тарк этишга чақирганди. Шунингдек, Руминия ва Латвия ҳам ўз фуқароларига шундай мурожаатлар йўллаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг