Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ит солиғи»дан Германия бюджети яхши фойда олди

«Ит солиғи»дан Германия бюджети яхши фойда олди

Фото: «VisaSam.ru»

Германияда ит боқувчилар солиққа тортилиши ортидан 2020 йилда давлат бюджетига 380 миллион евро келиб тушди. Бу ҳақда мамлакат федерал статистика идораси маълумотлари асосида «Корреспондент» хабар берди.

«Ит солиғи»дан тушумлар 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 2,7 фоизга кўпайди. Тренд давом этиши ва 2021 йилда тушумлар янада кўпайиши айтилмоқда: биринчи чоракнинг ўзида 159 миллион евро солиқ ундирилган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 8,4 фоизга кўпдир.

Маълумот учун: Германияда уйига ит олиб келган одам уни яшаш жойи бўйича солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиши шарт. Солиқ миқдори шаҳар ёки аҳоли масканига қараб ўзгаради, кўп шаҳарларда урушқоқ кучуклар учун белгиланган солиқ юки каттароқ. Агарда кимдир бир нечталаб кучук боқса солиқни ҳар бири учун алоҳида тўлайди — иккинчисига биринчисидан, учинчисига иккинчисидан кўпроқ.

Германия солиқчилари мушук боқувчиларгача етиб боришгани йўқ. Ҳозирча.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг