Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исёнкор Каталония, суриялик қочоқлар ва энг улкан қовоқ. Ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари (фото)

Исёнкор Каталония, суриялик қочоқлар ва энг улкан қовоқ. Ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари (фото)

Фото: «Getty Images»

«Фокус» сайтида ўтган ҳафта халқаро майдонда содир бўлган энг муҳим воқеаларга бағишланган фотоочерк жойланди.

14 октябрь — Мудофаачилар куни Украинада 12 минг киши «Штайнмайер формуласи имзоланиши, Донбассдаги қўшинларни бўлиб юбориш, Россия ва жангариларга сиёсий ён босишга норозилик билдириш учун «Капитуляцияга қаршилик марши»га чиқди.


Нью-Йорк, Манҳэттендаги баландлиги бўйича дунёда еттинчи ўринда турувчи Халқаро савдо маркази фонида Ойнинг чиқиши.


Австралияда «Bridgestone World Solar Challenge» — қуёш батареяларидаги автомобиллар ўртасида пойга ўтказилмоқда. Унда дунёнинг етакчи технология университетларидан 44 та талабалар жамоаси қатнашди. Ҳар бир жамоа ўлчамлари 6 квадрат метрдан катта бўлмаган пойга машиналари ясади — булар қитъани шимолдаги Дарвин шаҳридан бошлаб жанубдаги Аделаида шаҳригача босиб ўтиши шарт.


КХДР етакчиси Ким Чен Ин оқ отда муқаддас Пэкту тоғига кўтарилди. Корея ОАВ хабарларига кўра, у муҳим қарорлар қабул қилишдан аввал шу пайтгача бу тоққа уч марта чиқиб тушган.


Хитойлик Юнцинь Бао 2019 йилнинг энг яхши ёввойи табиат сураткаши деб топилди. У мамлакат шимолидаги  Циляньшань тоғида тулки ва юмронқозиқнинг ўзига хос олишувини тасвирга михлашга эришди.


Ўтган ҳафта бошидан бери Каталонияда норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Маҳаллий сепаратчи етакчиларни суд қамашга ҳукм қилганидан сўнг минглаб намойишчилар Барселона ва мухториятнинг бошқа шаҳарларида ҳар куни оёққа туришмоқда. Ўтган жума куни 525 минг киши Барселона кўчаларига чиқди. Каталонияда исёнлар бошланганидан бери 207 нафар полициячи жароҳатланган, 128 нафар намойишчи ҳибсга олинган, ўнлаб нафари яраланган.


Калифорния (АҚШ)нинг Ҳалф-Мун-Бэй шаҳарчасида 46-анъанавий улкан қовоқлар танлови бўлиб ўтди. 986 килограммлик қовоқ рекордни янгилаб биринчи ўринни ва 15 225 доллар мукофот пулини қўлга киритди.


Туркия Сурияда ҳарбий амалиётларни бошлаганидан бери минглаб инсонлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди. Турли маълумотларга кўра, қочоқлар сони 160 мингдан 300 минг кишигачани ташкил этади. Уларнинг аксарият БМТ Ироқ Курдистонида ташкил этган лагерларда паноҳ топган.


Германиянинг Гессен университети ходимлари АҚШга жўнатиш учун «Пила мастодонти»ни бўлакларга ажратишяпти. Мастодонтнинг суяклари 1801 йили Гудзон дарёси водийсида топилган, кейинчалик Америка тарихидаги музейда ўрнатилган илк жонивор экспонатига айланган эди. ХІХ аср ўрталари уни европалик коллекционерларга сотиб юборишади. Бу йил, орадан шунча вақт ўтиб, уни Смитсон Америка санъати музейида намойиш қилиш учун қайтаришяпти.


Хитойда ҳосилни йиғиб олиш кампанияси қизғин паллага чиққан. Суратда комбайнлар, поя майдалагичлар ва ер ҳайдов тракторлари сорго даласида ишламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг