Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил суди фаластинлик адвокатни узоқ йилга қамади

Исроил суди фаластинлик адвокатни узоқ йилга қамади

Скриншот

Исроил суди фаластинлик адвокат Тариқ Баргутни 13,5 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда «Anadolu Ajansi» хабар берди.

Маҳкум Фаластин озодлик ташкилоти аъзоси ҳисобланади, унга қарши қандай айбловлар қўйилгани маълум қилинмаган.

Баргут 2019 йилнинг февралида, Исроил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Рамалло шаҳрида ўтказган тезкор тадбир чоғи ҳибсга олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил куч ишлатар тизимлари Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида бунақа операцияларни мунтазам ўтказиб туради ва мамлакат хавфсизлиги учун таҳдид уйғотишда гумон қилинган одамларни қамоққа олиб кетади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг