Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди – ҲАМАС етакчиси

Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди – ҲАМАС етакчиси

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга Фаластин халқини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда у «Anadolu» агентлигига берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди.

«Президент Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт партияси (AK Parti) парламент фракцияси йиғилишида ҲАМАСни миллий озодлик ҳаракати деб атаган ва уни миллий кучлар билан қиёслаган баёноти, шубҳасиз, биз ва Фаластин халқи учун ғурур туйдиради», – дейди Ҳания.

Исмоил Ҳаниянинг сўзларига кўра, Туркия раҳбарининг қўллаб-қувватлаши Фаластин муаммосини ўз муаммоси деб билган ва зулмга қарши чиққан турк халқининг виждонини акс эттиради. Ҳания, шунингдек, Президент Эрдўғоннинг Шимон Переснинг баёнотларига қандай муносабатда бўлганини, БМТ йиғилишида Фаластин харитасини кўтарганини ва Фаластин ерларининг ишғол жараёнини халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола қилганини эслади.

Туркияда Президент Эрдўғон ва Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан иштирок этган йиғилишда Исроилнинг Ғазо секторига етти ойлик ҳужуми оқибатлари муҳокама қилинди. Ҳания Фаластин томони доимий равишда ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларининг Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқилишини талаб қилаётганини таъкидлади.

ҲАМАС етакчиси, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни, жумладан, Миср, Туркия, Қатар ва Европа давлатларини Исроил агрессиясининг олдини олиш ва Рафаҳда эҳтимолий қуруқликдаги операцияни олдини олиш чораларини кўришга чақирди.

«Агар сионист душман Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди. Рафаҳдаги қаршилик жангчилари ўзларини ҳимоя қилишга ва ўз халқига қарши ҳужумларга қаршилик кўрсатишга тайёр», – дейди Ҳания.

У, шунингдек, АҚШнинг Фаластиннинг тўлақонли аъзолик тўғрисидаги БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига вето қўйганидан ғазабини билдирган ва Ғазо секторида кўплаб қурбонлар АҚШ қуроллари билан ўлдирилаётганини таъкидлаган.

«Ғазо секторида ўлдирилган барча тинч аҳоли, минглаб, ўн минглаб қурбонлар Америка қуроллари, Америка ракеталари ва Қўшма Штатларнинг сиёсий ҳимояси остида ҳалок бўлди», – деган ҲАМАС етакчиси ўз интервьюсида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг