Исроил Нетаняҳуни қамаш бўйича талабга жавоб қайтарди
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Халқаро жиноят судининг прокурори Карим Хоннинг у ва Исроил мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишни талаб қилганини жанжалли деб атади. Нетаняху Халқаро суд қарори Исроилни тўхтата олмаслигини таъкидлади.
Бош вазирнинг таъкидлашича, «Исроил қуролли кучлари – дунёдаги энг маънавиятли армия бўлиб, у фақат халқаро ҳуқуқ асосида жанг қилади». У суд қарорини «Исроилнинг қўлини боғлаш»га уриниш деб атади ва бу мамлакатни мудофаа ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Прокурорнинг баёноти ташқи ишлар вазири Исраэл Кац, Исроил президенти Исаак Герцог, мудофаа вазири Бенни Ганц ва бошқа исроиллик сиёсатчилар томонидан ҳам танқид қилинди.
Шунингдек ҲАМАС ҳам бу масала юзасидан муносабат билдирди. Гуруҳ халқаро суд прокурорининг қарорини танқид қилиб, уни «босқинчи ва мазлум мавқеини тенглаштиришда» айблади.
АҚШ президенти Жо Байден эса Бенямин Нетаняху ва Исроил мудофаа вазирини ҳибсга олиш учун ордер бериш талабини даҳшатли деб атади.
У АҚШ Исроил билан биргаликда яҳудий давлати хавфсизлигига таҳдидларга қарши туришига ишонтирди.
Эслатиб ўтамиз, Гаагадаги халқаро суд прокурори Исроил бош вазирини қамоққа олиш талаби билан чиққанди. Нетаняҳу Ғазода ҳарбий жиноят қилишда айбланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter