Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ҳарбийлари фаластинлик футболчини отиб ташлашди

Исроил ҳарбийлари фаластинлик футболчини отиб ташлашди

Аҳмед Дарагмеҳ.

Исроил ҳарбийлари Наблус шаҳридаги рейд чоғида 23 ёшли фаластинлик футболчи Аҳмед Дарагмеҳни отиб ўлдирди.

Маҳаллий хабарларга кўра, Ғарбий Соҳил шимолидаги Наблус шаҳрида, Қуддусдан тахминан 49 километр шимолда жойлашган ҳарбий рейд чоғида ҳалок бўлган ва яраланганлар орасида фаластинлик футболчи Аҳмад Дарагмеҳ ҳам бор.

«Тақафи Тулкарем» футбол жамоасида ўйнаган ва Ғарбий Соҳилнинг шимолидаги Тубас шаҳрида яшовчи 23 ёшли футболчи 22 декабрь куни эрта тонгда содир бўлган ҳужум оқибатида ўқдан яраланиб вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг