Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил БМТ Бош котиби Антониу Гуттеришни «номақбул шахс» деб эълон қилди

Исроил БМТ Бош котиби Антониу Гуттеришни «номақбул шахс» деб эълон қилди

Исроил ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби Антониу Гуттеришни «persona non grata», яъни «номақбул шахс» деб эълон қилди ва унга мамлакатга киришни тақиқлади.

«Бугун мен БМТ Бош котиби Антониу Гуттеришни «persona non grata» деб эълон қилдим ва мамлакатга киришини тақиқладим. Дунёнинг деярли ҳар бир давлати қилганидек, Эроннинг Исроилга қилган жирканч ҳужумини сўзсиз қоралай олмаса, Исроил тупроғига қадам қўйишга ҳақли эмас» – дейди Исроил ташқи ишлар вазири Израэл Кац.

У, шунингдек, БМТ Бош котибини ҲАМАСнинг Исроилга нисбатан ҳаракатларини қораламаганлик ёки уларни террорчи ташкилот деб эълон қилиш учун бирон бир ҳаракатга раҳбарлик қилмаганликда айблаган. Шу билан бирга Антониу Гуттеришни «БМТ тарихида доғ бўлиб қолиши»ни ва «Исроил ўз фуқароларини ҳимоя қилишда Антониу Гутерреш билан ёки усиз ҳам давом этиши»ни таъкидлайди.

Маълумот учун, Oxfam нашри таҳлилларига кўра, сўнгги бир йил ичида Ғазода исроиллик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган аёллар ва болалар сўнгги йигирма йил ичида содир бўлган бошқа можароларга қараганда кўпроқ.

Айрим маълумотларда сўнгги 12 ой ичида Ғазода исроиллик ҳарбийлар томонидан 6000 дан ортиқ аёл ва 11 минг бола ҳалок бўлгани айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг