Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил 1,5 миллион фаластинлик яширинган шаҳарга ҳужум тайёрламоқда

Исроил 1,5 миллион фаластинлик яширинган шаҳарга ҳужум тайёрламоқда

Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдаги операция амалга оширилади, унинг санаси аллақачон келишиб олинган. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Рафаҳга ҳужум Ғазо секторида сақланаётган исроиллик маҳбусларни озод қилиш ва «Ҳамас устидан ғалаба қозониш» учун зарур.

Бир кун аввал Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Исроил армияси Рафаҳга ҳужумга тайёргарлик кўриш мақсадида ўз бўлинмаларини Хон Юнусдан олиб чиқиб кетганини айтди.

Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида 1,5 миллион фаластинлик Исроил армияси ҳужумларидан бошпана топган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг