Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испанияда ёш болага биратўла олтита аъзо кўчириб ўтказилди

Испанияда ёш болага биратўла олтита аъзо кўчириб ўтказилди

Фото: «Depositphotos»

Испанияда олтита аъзо кўчириб ўтказилган бола шифохонадан чиқди. У бу операцияни ўзиям уч йил кутганди, дея хабар берди «Europa Press» агентлиги.

Ошқозон, жигар, ўн икки бармоқ ичак, ингичка ичак, йўғон ичак қисми, ошқозоности бези февралнинг охирида Мадриднинг «Hospital La Paz» шифохонасида кўчириб ўтказилди. Ўтган жума куни болакай шифохона билан хайрлашди.

Агентликнинг ёзишича, барселоналик Виктор исмли болакай уч йилдан бери донор аъзоларини кутаётганлар рўйхатида бўлган. Шу вақт давомида ҳаётини сақлаб қолиш учун кунига 18 соатлаб парентерал озиқланишни таъминловчи аппаратга улаб қўйилган.

Онасининг сўзларига кўра, ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида боласига нимадир бўлганини маълум қилишган.

«УТТдан сўнг болада гастрошизис (олд қорин девори туғма нуқсони: қорин бўшлиғи ёриғи орқали ичак ўрами ва бошқа аъзолар чиқиб қолиши) эканлигини айтишди», — деди болакайнинг онаси.

Мадрид шифохонасининг трансплантология бўлими бошлиғи Эстер Рамоснинг айтишича, «нима бўлишига қарамай, Викторнинг динамикаси бенуқсон эди».

«У интенсив терапия бўлимида жуда оз фурсат бўлди. Аъзолар кўчириб ўтказилгандан сўнг икки ой ўтар-ўтмас шифохонадан чиқарилди», — деди шифокор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг