Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испания Ғазодаги геноцид бўйича Халқаро судда қўзғатилган даъвога қўшилди

Испания Ғазодаги геноцид бўйича Халқаро судда қўзғатилган даъвога қўшилди

Испания бош вазири Педро Санчес Исроил ҳукумати Ғазо секторида халқаро гуманитар қонунларга риоя қилаётганига шубҳа қилмоқда.

У TVE телеканалига интервью бериб, «бўлаётган воқеалар геноцид ёки йўқлигини айтиш мен учун эмас, лекин мен Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳукуматининг халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилаётганига жиддий шубҳалар борлигига кафолат бера оламан», дейди.

Шу муносабат билан Санчес Мадрид Жанубий Африканинг яҳудий давлатига қарши Халқаро судда қўзғатган даъвосига қўшилишга қарор қилганини эслатди.

Мавзуга доир: ЖАР Фаластин масаласида яна бир кутилмаган қадам ташлади

«Бу урушнинг бутунлай тугаши учун халқаро ҳамжамият босимини ошириш жуда муҳим, деб ҳисоблайман», – дея хулоса қилди Испания ҳукумати раҳбари.

Бир кун олдин мамлакат ҳукумати Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун 16 миллион евро миқдорида қўшимча пакет ажратганини ҳамда «бу мажбурият 2024 йилда ҳам давом этиши ва мустаҳкамланиши»ни таъкидлаган эди.

Мадрид, шунингдек, март ойида ҳам  Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) учун 20 миллион еврога яқин маблағ ажратилишини эълон қилган эди.

Мавзуга доир: Халқаро судга Исроил борасида шошилинч талабнома юборилди

Эслатиб ўтамиз, Испания жорий йил 28 май куни Фаластинни давлат сифатида тан олди.

Бунинг ортидан Исроил ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. 27 май куни Исроил ташқи ишлар вазири Израел Кац қиролликнинг яҳудий давлатидаги элчихонасига Испаниянинг Қуддусдаги консуллигига Ғарбий соҳилдаги фаластинликларга консуллик хизматлари кўрсатишни тақиқлашини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг