Испан полицияси ИШИДнинг ашаддий аъзосини қўлга олди
Испания миллий полицияси Европада қидирувда бўлган ИШИД террорчиларидан бирини қўлга туширганини маълум қилди.
Таъкидланишича, у Сурия ва Ироқнинг жанг кетаётган ҳудудларида бир неча йил бўлган.
Жангарининг исми айтилмаяпти. Полиция қўлга олинган шахс Миср миллатига мансублигини хабар берган.
Жангари Испанияга Шимолий Африка орқали ноқонуний кириб олган. У Альмерияда икки нафар шахс билан бирга қўлга олинган. Шерикларининг гуруҳга алоқаси ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter