Испан гриппидан омон қолган 105 ёшли аёл коронавирус қурбони бўлди
АҚШда болалигида испан гриппи эпидемиясидан омон қолган 105 ёшли аёл COVID-19дан вафот этди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Приметта Жакопини 1916 йилда Коннектикутда туғилган. Туғруқдан икки йил ўтгач, унинг 25 ёшли онаси испан гриппи эпидемияси пайтида вафот этган. Қизнинг отаси Приметта ва синглисини ёлғиз тарбиялай олмаган ва болаларни Италиядаги қариндошларига бериб юборган.
Жакопини улғайгач тикувчилик касбини чуқур ўрганган.
Урушдан сўнг, у ўзининг туғилган шаҳри, Коннектикут штатининг Торрингтон шаҳрига қайтиб келган ва General Motors заводига ишга кирган. Аёл турмушга чиқиб, қиз фарзандли бўлган.
Аёлга касаллик унга қарайдиган уй хизматчисидан юққани тахмин қилинган. Хизматчи ҳам, кекса аёл ҳам эмланган.
Аломатлар бошланганидан икки кун ўтгач, пенционернинг аҳволи ёмонлашган ва реанимацияга ётқизилган. Аёл сунъий нафас бериш қурилмасига уланган, бироқ шунга қарамасдан у 16 сентябрда вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter