Террорчилар ҳужумидан сўнг Конго қамоқхонасидан 900 га яқин маҳбус қочиб кетди
Конго демократик республикасининг Бени шаҳрида ИШИД террорчилар гуруҳи жангарилари ҳужумидан сўнг қамоқхонадан 900 га яқин маҳбус қочиб кетди, деб ёзади «The New York Times».
Қайд этилишича, террорчилар Кангбайи марказий қамоқхонаси ва уни ҳимоя қилувчи ҳарбий лагерга ҳужум қилишган. Шаҳар мэри Модесте Бакванамаханинг сўзларига кўра, жиноятчилар махсус асбоб ёрдамида дарвозани бузиб киришга муваффақ бўлишган.
Натижада мингга яқин маҳбус сақланаётган қамоқхонада атиги 100 киши қолган. Ҳозирча бирорта ҳам террорчилик гуруҳи содир бўлган воқеалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Бироқ Бакванамаханинг фикрича, ҳужум ИШИД бошқарувидаги ҳаракатларнинг бири томонидан уюштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter