Ироқ бош вазири унга суиқасд қилганларни яхши билишини айтди
Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимий мамлакат расмийларига якшанбага ўтар кечаси унга суиқасд уюштирганларнинг исмларини билишини айтди ва улар яқин орада қўлга олинишига ваъда берди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилмоқда.
«Кечаги жиноятни содир этганлар кузатувимиз остида. Биз уларни жуда яхши биламиз ва тез орада уларнинг исмларини ошкор қиламиз. Булар мамлакатимизни безорилар давлатига айлантирмоқчи бўлганлар, лекин биз бунга йўл қўймаймиз», — дея бош вазир девони ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилган.
Ал-Козимийнинг таъкидлашича, Ироқда мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва коррупцияга қарши курашдан норози бўлган муайян кучлар бор.
«Биз мамлакатнинг минтақавий урушга киришига йўл қўймадик ва унинг хавфсизлигини таъминлай олдик. Коррупционерларга қарши муросасиз курашни давом эттирамиз ва уларнинг ҳеч бири жазодан қочиб қутула олмайди», — деган вазирлар маҳкамаси раҳбари.
Аввалроқ, Ироқ бош вазирига дрон билан суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар бергандик.
Ҳодиса оқибатида бош вазирга ҳеч қандай зарар етмаган. Ҳужум оқибатида бош вазирнинг уч нафар қўриқчиси яраланган. АҚШ элчихонаси ва бошқа дипломатик миссиялар жойлашган Яшил ҳудудда ҳужум пайтида «кучли отишма бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter