Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига америкаликлар лойиқ топилди

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофотига америкаликлар лойиқ топилди

Швеция Давлат банки таъсис этган Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти АҚШ Федерал резерв тизимининг собиқ раиси Бен Бернанке ҳамда америкалик тадқиқотчилар Дуглас Даймонд ва Филипп Дибвигга топширилди.

Таъкидланишича, мукофот банклар ва иқтисодий инқирозлар соҳасидаги олиб борилган тадқиқотлар учун берилган.

«Уларнинг тадқиқотлари банклар муваффақиятсизликларининг сабабларини ўрганишда муҳим ҳисобланади», – дейилади Нобел қўмитаси баёнотида.

Қайд этилишича, уларнинг тадқиқоти билан иқтисодчилар банклар ва банк фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, банк инқирозлари ва уларни бошқариш усуллари ҳақидаги тушунчаларини кенгайтирадилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бу йўналишдаги мукофот уч америкаликка топширилганди. Девид Кард «меҳнат иқтисодиётига қўшган эмпирик ҳиссаси», Жошуа Ангрист ва Гвидо Имбенс «сабаб-оқибат таҳлилига қўшган услубий ҳиссаси» учун номзод бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 октябрдан буён Нобел қўмитаси 2022 йилги тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ва тинчлик йўналишлари бўйича мукофотларини топшириб бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг