Интерполнинг ғойиб бўлган раҳбари истеъфога чиқди
Халқаро полиция ташкилоти (INTERPOL) мутасаддилари Хитойга бориб ғойиб бўлган ва кейинроқ ўша ерда қўлга олингани аниқланган Интерпол раҳбари Мэн Хунвэйнинг истеъфога чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда «Sabah.com» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Мэн Хунвэй Хитойда коррупцияга алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.
Шундан сўнг Хунвэй Интерпол бош котибиятига истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилган.
«Якшанба куни Лиондаги (Франция) Интерпол бош котибияти Мэн Хунвэйнинг Интерпол президенти лавозимидан кетиш ҳақидаги аризасини қабул қилди, ариза дарҳол кучга кирди»,- дейилади ташкилот сайтида.
Низомга кўра, Интерпол раҳбарлиги Жанубий Корея вакили, катта вице-президент Ким Чен Янга топширилади.
Шу йилнинг 18-21 ноябрь кунлари Дубайда бўлиб ўтадиган Бош ассамблеянинг 87-сессиясида унинг қолган икки йиллик муддати учун янги президент сайланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter