Одам савдосида гумонланаётган шахс Уммондан тутиб келтирилди
Одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ахборот хизмати маълум қилди.
Содир этган жинояти сабаб халқаро қидирувда бўлган мазкур шахс Уммон султонлиги томонидан Ўзбекистон томонига топширилди.
Қидирилаётган аёл 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб келган ва у ерда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилганлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter