Одамлар умрига зомин бўлаётган тошқинлар
Дам олиш кунлари Шарқий Тимор пойтахти ва энг йирик шаҳри Дили ҳамда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида кучли сув тошқинлари рўй берди. Натижада 27 киши ҳалок бўлди, дейилади ҳукумат сайтидаги хабарда.
Шунингдек, сув тошқини катта моддий зарар етказган, минглаб одамлар уйсиз қолган... Камида 27 киши вафот этган, яна 8 кишининг ўлими тасдиқланиши кутилмоқда. Хусусан, Дилида ҳозирда 13 киши ҳаётдан кўз юмди, 7000 дан ортиғи уйсиз қолди.
Мамлакат бош вазири Таур Матан Руак тезкорлик билан фуқаро муҳофазаси ва табиий офатлар бўйича комиссиянинг тегишли чораларини мувофиқлаштириш йиғилишини ўтказди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter