Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсоният зурриёт қолдириш қобилиятини йўқотиши мумкин — эпидемиолог

Инсоният зурриёт қолдириш қобилиятини йўқотиши мумкин — эпидемиолог

2045 йилга келиб, одамлар зурриёт қолдириш қобилиятини йўқотиши мумкин. Икан тиббиёт мактаби эколог ва эпидемиологи Шанна Свон шундай хулосага келди. У ўзининг китобида 1973 йилдан буён эркакларда сперматозоидлар миқдори 60 фоизга камайганлиги ҳақидаги тадқиқотни келтириб ўтган.  Агар бу тенденция давом этса, унда 25 йил ичида сперматозоидлар миқдори нолга яқинлашиш хавфи мавжуд.

Своннинг сўзларига кўра, туғилиш муаммолари пластик идишлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, тозаловчи маҳсулотлар ва уй-рўзғор буюмлари таркибидаги кимёвий моддалар туфайли юзага келади. Ушбу моддаларнинг баъзилари шунчалик токсинлики, улар атроф муҳитда ёки инсон танасида парчаланмайди ва шу жараён оқибатида туғилиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради.

«Бугунги кунда ўртача 20 ёшли қиз бувисининг 35 ёшидаги ҳолатидагичалик серуруғ эмас», — деб ёзади Свон. — Эркакларга келсак, кимёвий моддалар нафақат спермазоидлар миқдорини камайтиради, балки йиллар давомида жинсий аъзоларнинг ҳажмини кичрайтиради. Бу келажак авлод ва бутун инсоният учун жиддий таҳдиддир».

Своннинг қўрқувлари яна бир бор ўз асосини топгандек.  Ўтган йилнинг декабр ойида биринчи марта одам плацентасида микропластикалар топилган. Микропластик зарралар ўрганилган олтита намунанинг тўрттаси она ва чақалоқ организмлари қисмларида аниқланган. Тадқиқотчилар микропластикалар танага қандай киришини ҳозирда аниқ билишмайди.  Унинг зарралари водопровод суви, озиқ-овқат, чой пакетлари ва ҳатто чангда ҳам учраган.

Микропластикаларнинг тирик организмларда тўпланиши муаммоси атроф-муҳитнинг ёмонлашиши ва пластмасса ишлаб чиқаришнинг кўпайиши билан боғлиқ.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтган йили ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўртача бир киши кунига 300-600 микрозарра пластик истеъмол қилади.  Океанни ифлослантирадиган ахлатнинг аксарият қисмини пластик маҳсулотлар ташкил қилади. Пластикнинг энг кичик зарралари ҳатто Эверест чўққисида ҳам топилган.

Аввалроқ Эверест «ер юзидаги энг баланд чиқиндилар полигони»га айлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг