Инқироз-2021: келаётган йил сўнгги 75 йилдаги энг оғири бўлиши мумкин
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсоният 2021 йилда улкан гуманитар инқирозга дучор келишидан хавотирини билдирди. Сўнгги 75 йилдаги энг улкан инқироз! Бундан БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Дэвид Бизли огоҳлантирмоқда.
БМТ вакили сўзининг исботи сифатида қуйидаги рақамларни келтирди: охирги тўрт йилда қуролли низолар ва коронавирус пандемияси туфайли очликдан қийналаётганлар сони 80 миллиондан 270 миллион нафаргача кўпайган! Ташкилот ёрдам учун 19 триллион доллар сарфлаган. 2021 йилда бунча пул бўлмаслиги мумкин, олдинда иқтисодий пасайиш кутяпти бизни, таъкидлади Бизли.
Директор Бизли етарли маблағ тўпланган тақдирдагина башарият гуманитар инқирозни четлаб ўтиши мумкинлигига урғу берди. Бунинг учун давлат раҳбарлари барқарорликни издан чиқарувчи муаммолар, очлик ва миграция масалаларини ҳал этишга янада диққатлироқ бўлишлари талаб этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter