Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда хавфли вулқон уйғонди

Индонезияда хавфли вулқон уйғонди

Фото:«Pinterest»

Индонезиянинг Жава оролидаги Мэрапи вулқони уйғонди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Вулқонология ва геология маркази (PVMBG) маълумотларига кўра, Жокякарта шаҳидаги Мэрапи вулқонидан отилган лава ва кул тумани 6 километр масаофага тарқалган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутасаддиси Сутопо Пуруо Нугроҳонинг айтишича, вулқоннинг кули ва тумани туфайли ҳануз Адисутжипто аэропортида парвозлар бекор қилинганича йўқ.

Нугроҳо вулқоннинг 3 километр доирасидаги аҳоли кўчирилишини айтди.

Жава оролидаги 2968 метр юксакликдаги Мэрапи вулқонидан 2010 йили лава отилиши оқибатида 347 киши ҳалок бўлган эди.

Индонезияда 130 та фаол вулқон бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг