Индонезияда осма кўприк қулади. Қурбонлар кўп
Индонезиянинг Суматра оролида осма кўприк қулаши натижасида 9 киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳатланди, дея хабар берди «РИА Новости».
Агентлик хабарига кўра, жала-ёмғир тўсатдан сув тошишига олиб келган. Натижада якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 да (13:00 Тошкент вақти) Бенкулу провинциясидаги кўприк қулаб тушган.
«Биз қулаган кўприкнинг тўққиз нафар қурбонини топдик. Уларнинг бари ҳаётдан кўз юмишган», — дейди провинция қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи Абдул Малик. Шунингдек, унинг таъкидлашича, бир киши бедарак кетган.
Қидирув ишларида қарийб 100 нафар қутқарувчи, аскарлар, полициячилар, Табиий офатга қарши курашиш агентлиги ходимлари ҳамда кўнгиллилар иштирок этишди. Қутқарувчилар резина қайиқ ва шиширилган қаттиқ жисмларда меҳнат қилишди. Дарёдаги кучли оқим қидирув ишларини анча қийинлаштирди.
Индонезия метеорология, климатология ва геофизика агентлиги январь ва февралда мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида кучли жала қуйишидан огоҳлантирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter