Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезия чемпионатидаги аянчли ҳодиса қурбонлари сони кескин ошди

Индонезия чемпионатидаги аянчли ҳодиса қурбонлари сони кескин ошди

Фото: Reuters.

Индонезия чемпионатидаги ўйинда содир бўлган даҳшатли воқеада ҳалок бўлганлар сони 129 кишидан 174 кишига кўпайди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Воқеа «Арема» ва «Персебайя Сурабая» ўртасидаги футбол ўйинида содир бўлган. Индонезия 1-лигасининг марказий ўйинида «Арема» ўз майдонида жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашув якунлангач, мағлубиятга учраган жамоа мухлислари майдонга югуришган.

Хавфсизлик ходимлари кўздан ёш оқизувчи газдан нафақат майдонга югуриб чиққан мухлисларга, балки ваҳима ва тиқилинч бошланган трибуна томон ҳам ишлатилган.

Кейинроқ Индонезия хавфсизлик вазири Муҳаммад Маҳфуд стадион тўлиб кетганини айтди. Ўйинга объект квотасидан 4000 нафар кўпроқ мухлис йиғилган.

Индонезия футбол ассоциацияси аллақачон «Арема»га мавсум охиригача уй учрашувларини ўтказишни тақиқлаган, шунингдек, чемпионат ўйинларини бир ҳафтага тўхтатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг