Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск уйини 29 миллион долларга сотди

Илон Маск уйини 29 миллион долларга сотди

Фото: «Reuters»

Тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Лос-Анжелесдаги уйини 29 миллион долларга сотди, деб ёзади «New York Post».

Нашрнинг хабар беришича, миллиардернинг яна саккизта уйи қолди.

Американинг Калифорния штатидаги данғиламма ҳовли жорий йилнинг май ойида сотувга қўйилганди. Маск бу уйни 2012 йилда «Canyon Capital» жамғармаси асосчиларидан бири Митчел Жулисдан 17 миллион долларга сотиб олганди. Қарийб 30 миллион долларлик ҳовли ҳудудида теннис корти, бассейн ва мевали боғ бор. Уйнинг деразасидан океан кўриниб туради. Лос-Анжелеснинг мазкур ҳудудида «Tesla» ва «SpaceX» асосчисига қарашли яна бешта кўчмас мулк объекти бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг