Илон Маск миллиардерлар рейтингида «ракета тезлигида» юқориламоқда
«Tesla» ва «SpaceX» компаниялари асосчиси ва раҳбари Илон Маск дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 4-қаторга чиқиб олди. Бир ой олдин у еттинчи эди.
Қаёқдан бунча бойлик?
Электромобиллар бензинда юрадиган машиналарни йирик бозорлардан тобора сиқиб чиқараётган бир шароитда соҳа пешқадами — «Tesla» компанияси акциялари каррасига қимматлашмоқда. Ана шунинг ортидан Маскнинг бойлигига бир ой нари-берисида 7 миллиард доллар қўшилиб, жами 84,8 миллиард долларга етди. Бу ҳақда «Bloomberg» ёзмоқда.
Хайрли етти рақами (ва бундан-да муҳим кўп хонали нуллар) Маскка ўзидан тепадаги уч нафар бойни қувиб ўтиш учун кифоя қилди.
Олдинда эса яна уч нафар бой бор: Жефф Безос («Amazon»), Билл Гейтс («Microsoft») ва Марк Цукерберг («Facebook»). Кўриб турганингиздек, ҳаммаси техногигантлар. Шулардан ҳам ўтиб олса, «миллиардлар сайёраси»ни забт этса, Илон Маскнинг олдида битта йўл қолади — Марс...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter