Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларидан айрилди

Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларидан айрилди

Фото: «Avtonovostidnya.ru»

«SpaceX» компаниясининг асосчиси, «Tesla» бош директори Илон Маск ўтган бир кеча-кундузда $16,5 млрд йўқотиб, сайёрамизнинг энг бой одамлари рейтингида саккизинчи ўринга тушиб кетди. Бу ҳақда миллиардерларнинг реал вақт тартибида мол-мулкини баҳоловчи «Forbes Real-Time»нинг 9 сентябрь кунги рейтинги маълумотлари далолат бермоқда.

Куни кеча савдода «Tesla» акциялари қийматининг бешдан бир қисмини йўқотди. Нью-Йорк фонд биржаси ёпилишида улар 21,06% — $330,21 га арзонлашган.

Аналитикларнинг фикрича, ишлаб чиқарувчи акциялари қийматининг пасайиши асоссиз кескин кўтарилиш билан боғлиқ «пуфак»нинг шаклланиши ҳамда ўтган ҳафта «Tesla»нинг S&P 500 кенг бозори индексига тушмаганлиги таъсир қилган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, 8 сентябрь куни «Nikola» ва «GM» компаниялари «Badger» электр юк машиналарини ишлаб чиқариш учун бирлашганини эълон қилишди. У «Tesla»га қарашли «Cybertruck»нинг тўғридан-тўғри потенциал рақобатчиси ҳисобланади.

Сешанба куни «Forbes» талқинига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Маск 68 млрд доллар билан еттинчи поғонани эгаллаганди. Энди унинг мол-мулки тахминан 36 млрд долларга баҳоланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг