Икки ёшли қизча ўқланган қурол топиб олди ва ўзини отиб қўйди
Американинг Виржиния штатида яшовчи икки ёшли қизалоқ Хэмптон уйдан ўқланган тўппонча топиб олади. Албатта қизалоқ бундай «ўйинчоқ» қанчалик хавфли эканлигини билмас эди.
Натижада икки ёшли қизалоқ тепкини босди ва тасодифан ўзини отиб қўйди. Яраланган қизалоқ тезда касалхонага етказилган бўлса-да, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмадилар.
Ҳозирча қурол эгаси ҳибсга олинмаган бўлса-да, жиноят иши ўта оғир жиноятларга қарши кураш бўлими томонидан тергов қилинмоқда. Дастлаб қуролни сақлаётган ота-она нима учун масъулиятсизлик қилган ва бола уни топиб олганида уйда катталар бўлганми ёки йўқми шуни аниқлаш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter