Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки аёл олим олий мукофотга эга чиқди. Қандай иши учун?

Икки аёл олим олий мукофотга эга чиқди. Қандай иши учун?

Фото: REUTERS

Бугун, 7 октябрь куни Швеция Қироллик Фанлар академияси кимё бўйича Нобель мукофотини Эммануэль Шарпантье (Макс Планк Патогенлар илмий бирлашмаси, Берлин, Германия) ва Женнифер Дудна (Калифорния университети, Беркли, АҚШ) ларга «Геномни таҳрирлаш усулини ишлаб чиқиш учун» беришга қарор қилди.

Эммануэль Шарпантье ва Женнифер Дудна ген технологиясининг энг ўткир воситаларидан бирини — «CRISPR /Cas9» генетик қайчисини топдилар. Улардан фойдаланиб, тадқиқотчилар ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмларнинг ДНКларини ўта юқори аниқликда ўзгартириши мумкин. Ушбу технология айрим фанларга инқилобий таъсир кўрсатди, саратон касаллигининг янги даволаш усулларини кашф қилишга ёрдам беради. Энг асосийси, ирсий касалликларни даволаш орзусини рўёбга чиқариши мумкин.

Бунгача тиббиёт ва физика соҳасида Нобель мукофати ўз эгаларини топган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг