Ижевскдаги мактабда отишма уюштирганнинг шахси аниқланди
Бир муддат олдин Россиянинг Ижевск шаҳридаги 88-сонли мактабида номаълум шахс томонидан отишма содир этилгани ва оқибатда 13 нафар киши, жумладан, болалар ҳам қурбон бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу воқеага сабабчи бўлган қотилнинг шахсига аниқлик киритилди.
РФ Тергов қўмитаси берган маълумотга кўра, отишма содир этган шахс 34 ёшли Артем Казанцев исмли шахс бўлган. Қотил мазкур мактабнинг битирувчиси бўлганлиги айтиляпти.
«Ҳозирги вақтда Россия Тергов қўмитаси терговчилари унинг яшаш манзилларида тинтув ишларини олиб боришмоқда. Унинг ишга алоқадор томонлари – шахси, дунёқарашлари ва қуроллари ўрганилади. Шунингдек, унинг неофашистик қарашлари ҳамда нацистлар мафкурасидан таъсирланганлиги текширилади», – дейилади маълумотда.
Маълумот учун, мактабга қуролли ҳужум уюштирганида мазкур шахснинг эгнида нацистлар тимсоли туширилган қора футболка бўлгани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter