Ҳиндистонлик киши ёнғоқ чақиб Гиннес рекордлар китобига кирди
Ҳиндистонда бир киши боши билан бир дақиқада 217 та ёнғоқ чақиб рекорд ўрнатди, дея хабар беради «Haber7.com».
Ҳиндистоннинг Андра Прадеш штатида Навин Кумар исмли киши столга тизиб чиқилган ёнғоқлардан 217 тасини 1 дақиқада боши билан чақиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
Гиннеснинг рекордлар китоби Кумарнинг бир дақиқада узлуксиз 217 та ёнғоқни боши билан чақишини тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.
Кумар амалдаги рекорд соҳиби Муҳаммад Рашиддан 36 та кўп ёнғоқ чақиб, рекордни янгилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter