Ҳиндистонда кўп қаватли уйнинг кранидан алкоголь оқяпти
Ҳиндистоннинг Керала штати Триссур шаҳрида кўп квартирали уйда истиқомат қилувчи ўн саккизта оила сувни ичиш уй ёқда турсин, ҳатто ювинолмаётганидан ҳукуматга шикоят қилди, дея хабар берди «The News Minute».
Уларнинг сўзларига кўра, дастлаб бутун уйга алкоголь ҳиди ўрнашиб қолган, кейинги куни эса крандан «ликёр билан сув» аралашмаси оқа бошлаган.
Буни қарангки, олти йил олдин турар жой биносининг ёнида бар бўлган. Кейинчалик уни ёпишгач, барча спиртли ичимликларни мусодара қилишган.
Ўтган ҳафта амалдорлар алкоголли ичимликларни йўқ қилишга рухсат олгач, уни барнинг ёнига кўмиб қўя қолишган. Натижада олти минг литр алкоголь сув таъминоти тизимига сўрилиб, сув билан аралашиб кетган.
Ҳукумат жабр кўрган оилаларга ичимлик сувини етказиб беришни ташкиллаштириб, қудуқни тозалашни бошлаб юборишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter